... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Фазлиддин Ғойибназаров навбатдаги жангини қачон ўтказиши аниқ бўлди


18:37, 13.06.2018 Спорт
 1 440

Ҳамюртимиз мезбон боксчи Кевин Жонсонга қарши рингга кўтарилади.

Рио Олимпиадаси чемпиони Фазлиддин Ғойибназаров профессионал рингдаги навбатдаги жангини 14 июль куни АҚШда ўтказади.
 
“Lakefront Arena” саройи мезбонлик қиладиган жанг оқшомида ҳамюртимиз мезбон боксчи Кевин Жонсонга қарши рингга кўтарилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълумот учун, Фазлиддин Ғойибназаров шу кунгача профессионал боксда 4 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган (2 таси нокаут билан). Жонсон эса бунгача 5та жангда рингга чиққан ва уларнинг барчасида рақибларини мағлуб этган (4таси нокаут).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Фазлиддин Ғойибназаров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!