Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга қайтиб келди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикасига расмий ташрифини якунлаб, Ўзбекистонга қайтиб келди. Минск миллий аэропортидан учган самолёт Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортига келиб қўнди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусдаги сўнгги ташрифи мамлакат Бош вазири Сергей Румас ҳамроҳлигида "Беларусь" юқори технологиялар паркига бўлди.

Ушбу парк 2005 йилда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга қулай муҳит яратиш, шу орқали мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида ташкил этилган. 2014 йилда унга қатор имтиёзлар берилиб, фаолият йўналишлари кенгайтирилган.  

Бугунги кунда "Беларусь" ЮТП дастурлаш, ахборот технологиялари, иқтисодиёт тармоқлари учун инновацион ечимлар, консалтинг ва бошқа йўналишларда етакчи марказлардан бирига айланган. Бу ерда ишлаб чиқилган дастурий маҳсулотларнинг 90 фоиздан зиёди экспорт қилинмоқда, 67 мамлакат компаниялари уларнинг буюртмачилари ҳисобланади. 

Президент Мирзиёевга Юқори технологиялар паркида банк-молия, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, экология ва бошқа соҳалар учун яратилган инновацион ечим ва ишланмалар ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистон раҳбари мазкур технопарк резидентлари имкониятларининг Ўзбекистонда тақдимотини ташкил этиш таклифини илгари сурди. Технологик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашиш бўйича алоқаларни кенгайтириш юзасидан тавсиялар берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон-Беларусь

Баҳолаганлар

16

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг