Бўрондан кейинги Бухоро (фоторепортаж)

Бу қизиқ

image

Хабарингиз бор, кеча, 27 апрель куни Бухоро вилоятининг бир қатор туманларида жанубий-ғарбий йўналишда 15-25 м/с (54-90 км/соат) тезликда кучли шамол эсиши натижасида ижтимоий соҳа объектларига, аҳоли яшаш хонадонларига ва худуддаги дарахтларнинг ағдарилиши натижасида автотраспорт воситаларига зарар етди.

Табиий офатдан фақатгина мол-мукл эмас, одамлар ҳам зарар кўрди. 31 киши жабрланди ва бир киши ҳалок бўлди. 140 мингга яқин хонадон газ таъминотидан узилди. Тўғри, кун давомида бу муаммо ҳал этилгани ҳақида хабарлар берилди.

Бухоро вилояти ҳокимлиги берган маълумотга кўра, табиий офат натижасида 5300 дан ортиқ объект зарар кўрди. Шундан 4800 таси аҳоли хонадони. Вилоятнинг Олот ва Қоракўл туманлари энг кўп зарар кўрган ҳудуд бўлди.

Ўзбекистон Президенти ҳам Бухорога бориб, аҳвол билан шахсан танишди. Томсиз қолган намунали уйларни вертолётдан кузатди.

Қуйида эътиборингизга Бухорода бўрондан кейин олинган суратларни тақдим этамиз.

11


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро табиий офат

Баҳолаганлар

559

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг