... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Фазлиддин Ғоибназаров чилим чекишини тан олди


17:38, 29.12.2016 Спорт
 4 476

Ғоибназаров сигарет чекмаслигини, бироқ чилим чекиб туришини маълум қилди.

2016 йилда Рио-де-Жанейрода ўтказилган ёзги Олимпиада ўйинлари олтин медаль совриндори, “Ўзбкистон ифтихори” унвони соҳиби Фазлиддин Ғоибназаров “Qalampir.uz” сайти учун берган махсус интервью чоғида, тамаки ва чилим чекиши ҳақидаги гап сўзларга, допингга бўлган муносабати, “оила ёки спорт”дан бирини танлашга тўғри келса, қай йўлни танлаши ҳақида ҳам гапириб ўтди.
 
Боксчидан тамаки ва чилим чекииши билан боғлиқ гап-сўзлар ҳақида сўраганимизда,  у қуйидагича жавоб берди:
 
“Сигарет чекмайман. Спиртли ичимликлардан ҳам йироқман. Фақат дўстлар билан баъзан чилим чекишим мумкин. У ҳам меъёрида”.
 
Суҳбатимиз допинг мавзусига бориб тақалганида, Фазлиддин Ғоибназаров ҳеч қачон допингга мурожаат қилмаганини, ҳатто, шамоллашнинг олдини олувчи дориларни ҳам эҳтиёткорлик билан ичишини маълум қилди.
 
“Мен допинг қабул қилмаганман, бунга қаршиман. Аслини олганда, биз шамоллаганда ичадиган баъзи дори воситаларининг таркибида ҳам оз миқдорда допинг бор. Шу сабабли, шамолласам, бетоб бўлсам, терма жамоамизнинг шифокорига қўнғироқ қилиб, вазиятни тушунтираман. У эса қандай дори воситаларни қабул қилишим мумкинлигини айтади. Бундан бошқа дориларини қабул қилмайман”, дейди Ғоибназаров.
 
Интервьюни яқин соатларда “Qalampir.uz” сайтида ўқишингиз мумкин.
Умида Якубова

Теглар:Фазлиддин Ғойибназаров Допинг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!