Узоқ қариндошдан, яқиндаги қўшни афзал – Қирғизистон Президенти Ўзбекистон ҳақида гапирди

Олам

image

Президент Шавкат Миромонович Мирзиёев келиши билан Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик алоқалари мустаҳкамланди. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков Ўш вилояти Аравон тумани аҳолиси билан учрашувда гапириб ўтди.

Қирғизистон раҳбари ЕОИИ мамлакатлари қатори Қирғизистон ўзининг яқин қўшнилари, жумладан, қардош Ўзбекистон билан савдо алоқаларини ривожлантириш ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.

"Яхши бир мақола бор: “Узоқ қариндошдан, яқиндаги қўшни афзал”. Қирғиз ва ўзбек халқлари асрлар давомида дўстликда ёнма-ён яшаб келган. Ота-боболаримиз икки халқнинг бирлигини сақлаб, бир-бирига яқин эди. Икки мамлакат нафақат жуғрофий жиҳатдан бир-бирига яқин, бизда битта тарих, битта дин, битта тил ва ўхшаш урф-одатлар мавжуд”, деди Сооронбай Жээнбеков.

Президент сўнгги йилларда Қирғизистон ва Ўзбекистон нафақат савдо-иқтисодий, балки маданий-гуманитар алоқаларни ҳам фаол ривожлантираётганини таъкидлади.

“Биз яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли муносабатларни сақлашга интиламиз, барча муаммоларни ҳал қиламиз, бунинг учун сабр ва вақт керак. Фарзандларимиз ва мамлакатимиз келажаги учун қўшни давлатлар билан дўстликни мустаҳкамлаш сиёсатини давом эттирамиз", деди Қирғизистон Президенти.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон

Баҳолаганлар

456

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг