Расман! Наманганда карантин қоидалари сақлаб қолинади

Жамият

image
Қашқадарё – “яшил” ҳудуд. Қайси соҳалардан карантин чекловлари олиб ташланди? north_east

Қашқадарё – “яшил” ҳудуд. Қайси соҳалардан карантин чекловлари олиб ташланди?

Кеча, 5 май куни Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида мамлакатдаги эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, карантин қоидалари босқичма-босқич юмшатилиши билдирилди. Шунингдек, вилоят, туманлар  ва шаҳарлар “қизил” (юқори хавфли), “сариқ” (ўрта хавфли) ва “яшил” (хавфсиз) ҳудудларга ажратилиши белгиланди.

Наманган мавжуд эпидемиологик вазият туфайли “қизил”, яъни юқори хавфли ҳудудга киритилди. Чунки вилоят бўйича 6 май кунига қадар 230 нафар шахс коронавирус инфекциясига чалингани аниқланган.

Наманган бу кўрсаткич бўйича республикада Тошкент шаҳри (668 нафар бемор), Бухоро вилояти (435) ва Хоразм вилоятидан (232) кейинги тўртинчи ўринда турибди. Коронавирусдан ўлим ҳолати бўйича эса (4 та) Наманган пойтахт Тошкентдан сўнг (5 та) иккинчи ўринда қайд этилган. Бу ҳақда Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, вилоятдаги коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатларининг аксарият қисми Наманган шаҳрига тўғри келмоқда. Шу сабабдан ҳам шаҳарда жорий этилган чекловлар, жумладан, автомобилларда махсус стикерларсиз фақат маълум соатларда ҳаракатланиш бўйича талаблар ўз кучида қолдирилган. 

“Наманган эпидемиологик жиҳатдан “қизил” (юқори хавфли) ҳудудга кириши эътиборга олиниб, карантин қоидалари ҳозирча юмшатилмайди. Фуқаролардан карантин қоидаларига қатъий амал қилиш сўралади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган карантин

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг