Коронавирус юқтирган икки ўзбекистонлик фоҳиша эмас – Қозоғистон полицияси

Олам

image

Ижтимоий тармоқларнинг қозоқ сегментида Қозоғистонда коронавирус аниқланган Ўзбекистон фуқароси бўлган икки нафар аёл фоҳишалик билан шуғуллангани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабарларга кўра, улар коронавирус аниқланганлар билан жинсий алоқада бўлган.

Қозоғистоннинг Манғистов полиция департаменти бу хабарни рад қилди.

“Бу хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Пандемия фонида турли ёлғон ахборотлар тарқалиши мумкин, аҳоли бунга тайёр бўлиши керак. Тўғри хабарлар ишончли расмий манбалардан берилишини билиш муҳим. Ёлғон маълумот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланган”, дейилади департамент хабарида.

Маълумот учун, коронавирус аниқаланган ўзбекистонликлар Оқтовда вақтинча яшаб келган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони 759 нафарга етди. Уларнинг 7 нафари вафот этди ва 54 нафари соғайиб кетди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон коронавирус

Баҳолаганлар

541

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг