... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Фаррух Зокиров ҳам давлат телеканалларига қайтарилди


15:18, 09.12.2016 Шоу-бизнес
 8 756

Фаррух Зокиров ва Юлдуз Усмонова концерт бериш учун тайёргарлик кўришмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тасарруфидаги телеканаллар Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг қўшиқларини намойиш этишни бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Анча йиллардан буён давлат телеканалларида кўринмайдиган санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров ва “Ялла” ансамблининг қўшиқлари ҳам телеканаллар эфиридан ўрин олишни бошлади.
 
Афсонавий “Ялла” гуруҳи солисти Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров айни дамда 70 ёшни қаршилаган. Хонанда ҳамон тўй ва тадбирларда фаол. Зокиров қачон сўнгги бор ТВга чиққанию, “Ялла” охирги концертини қачон тақдим этганини кўпчилик эслолмайди.
 
Маълумотларага қараганда, Фаррух Зокиров ва Юлдуз Усмонова концерт бериш учун тайёргарлик кўришмоқда.
 

Теглар:Фаррух Зокиров Юлдуз Усмонова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!