... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Фаррух Зокиров халқаро мукофотга сазовор бўлди


16:45, 29.03.2017 Шоу-бизнес
 5 249

“Йил одами” мукофотига, шунингдек, Патриция Каас, Вахтанг Кикабидзе, Алессандро Сафина, Дидье Маруани ва бошқа машҳур қўшиқчилар ҳамда мусиқачилар сазовор бўлган.

Афсонавий “Ялла” ансамбли асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров Украинадаги “Йил одами – 2016” умуммиллий дастурининг тақдирлаш маросимида мукофотга сазовор бўлди.
 
Устоз санъаткор дастур доирасидаги “Халқларнинг маънавий яқинлиги ва маданий алоқаларини мустаҳкамлагани учун” номли халқаро мукофотга лойиқ топилди. 21 маротаба ўтказилган умуммиллий дастурнинг тақдирлаш маросими Украинадаги Миллий академик опера ва балет театрида бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар берди.
 
“Украинада Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон халқ артисти Фаррух Зокировнинг мухлислари оз эмас. Бу ерда “Ялла” гуруҳи ижодини жуда яхши кўришади. Бу гуруҳ яхши мусиқа ва ноодатий ижро маҳорати на вақт, на қандайдир таъсир ҳукмидан ташқарида бўлишини исботлади. Фаррух Зокировнинг халқаро мукофот билан тақдирланиши икки томонлама маданий-гуманитар ҳамкорлик ривожланишига ижобий таъсир қилиши, шубҳасиз”, деди “Йил одами” умуммиллий дастури директори Аркадий Райцин.
 
Минглаб томошабинларнинг талабига биноан Фаррух Зокиров “Чойхона” қўшиғини куйлаб берди. Мухлислар туриб, қарсак чалди ва санъаткорнинг саҳнадан кетишига йўл қўймади. Шундан сўнг “Учқудуқ” қўшиғи ижро этилди.
 
“Йил одами” мукофотига, шунингдек, Патриция Каас, Вахтанг Кикабидзе, Алессандро Сафина, Дидье Маруани ва бошқа машҳур қўшиқчилар ҳамда мусиқачилар сазовор бўлган.
Сумбула

Теглар:Фаррух Зокиров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!