Тошкент вилоятида 19 яшар йигит каналда чўкиб кетди

Жамият

image

Ўзбекистонда ёз келиши билан одамлар фавваора ва каналларда чўмилишни одат қилади. Бу жазирама иссиқда жонга оро кирувчи энг яхши чора. Аммо бунинг салбий оқибатлари ҳам йўқ эмас. Ёз ойларида болаларн катта сув ҳавзаларида чўкиб кетганини тез-тез эшитиб турамиз. Шундай бахтсиз ҳодисанинг навбатдагиси Тошкент вилоятида содир бўлди.

Кеча, 9 июнь куни Тошкент вилоятида 19 ёшли йигит каналда чўкиб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ўртачирчиқ туманида яшаган 19 ёшли Д.А. “Олтиўғил” маҳалласидан оқиб ўтувчи “Ўртачирчиқ-Оққўрғон” каналида чўмилаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида сувга чўкиб кетган.

“Ҳурматли фуқаролар ёзнинг иссиқ ва жазирама кунларида тақиқланган ёки белгиланмаган жойларда чўмилмаслигингизни, белгиланган жойларда чўмилган вақтингизда ҳам хавфсизлик чора-тадбирларига амал қилишингизни сўраб қоламиз”, дея огоҳлантиради вазирлик.


Мақола муаллифи

Теглар

чўкиш Ўртачирчиқ

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг