...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фаррух Соипов Умра зиёратидан қайтди


12:40, 23.04.2018 Шоу-бизнес
 22 617

Гулнора Каримовага тегишли Фонд Форум томонидан Хивада ўтказилган “Асрлар садоси” миллий маданият фестивалида Фаррух Соипов ҳамкасби Улуғбек Қодиров билан қўшиқ куйлаб чиққанди.

Ўзбек киносида бир қатор фильмлардаги роллари билан томошабинлар эътиборига тушган актёр Фаррух Соипов Рустам Саъдиев томонидан суратга олинган “Сотқин” картинасидан кейин бирорта фильмда роль ижро этмади.
 
Сўнгги вақтларда кино оламидан анча узоқлашган актёр Фаррух Соипов яқинда Умра зиёратига борган. Бу унинг ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ва суратларидан маълум.
 
Видеода Фаррух Соипов барча юртдошларига салом йўллаб, ўзининг Умра сафарида эканини маълум қилган.
 
У режиссёр Саид Мухторовнинг “Шаббона” фильмида бош ролни ижро этиш орқали кино оламига қадам қўйганди. Соиповни танитган фильм эса режиссёр Рустам Саъдиевнинг “Келгинди келин” картинаси бўлди.
 
Орадан кўп ўтмай, у ўзини хонандаликда ҳам синаб кўрди ва бунда ҳам муваффақиятга эриша олди. Бир вақтлар Гулнора Каримовага тегишли Фонд Форум томонидан Хивада ўтказилган “Асрлар садоси” миллий маданият фестивалида Фаррух Соипов ҳамкасби Улуғбек Қодиров билан қўшиқ куйлаб чиққанди. Уларга актриса Дилноза Кубаева ҳам қўшилганди. “Кел” номли ушбу қўшиқдан кейин Фаррух Соипов қўшиқчиликда профессионал фаолиятни бошлади, хорижий тилларда бир неча қўшиқлар яратди.
 
Маълумот ўрнида, актёр бугунгача 20 дан ортиқ фильмда роль эро этган. У ўзини режиссёрликда ҳам синаб кўриб, “Қалбим ўғриси”, “Нафс” каби фильмларни суратга олганди. 

Теглар:Фаррух Соипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!