Ўзбекистонда “разведка” соҳаси қонунийлаштирилади

Жамият

image

Ўзбекистонда "Контрразведка   фаолияти тўғрисида" ҳамда "Ташқи разведка тўғрисида" қонунларини ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 2020 йил — "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" Давлат дастурида айтилган.

Ижро учун масъуллар Давлат хавфсизлик хизматига, шунингдек, тегишли вазирлик ва идоралар. 

Ҳужжатларда Ўзбекистон контрразведкаси ва ташқи разведкаси фаолиятининг асосий тушунчалари, принциплари, вазифалари ва ҳуқуқий асослари, ушбу соҳада маълумот тўплаш ва улардан фойдаланиш тартиби кўрсатилади.

Йил давомида Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ва ДХХ хорижлик шериклари билан ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш чораларини кўради.

Покистон ҳукумати ва Мудофаа вазирлиги билан ҳарбий ҳамкорлик ва ҳарбий разведка соҳаси бўйича меморандум, Тожикистон Мудофаа вазирлиги билан ҳарбий разведка соҳасида ҳамкорлик меморандуми, Қозоғистон билан ҳарбий разведка соҳасида ҳамкорлик битимини имзолаш кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

184

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг