... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Фармон: 1 декабрдан иш ҳақи, стипендия ва нафақалар ошади


17:46, 20.11.2017 Жамият
 20 526

Энг кам иш ҳақи 172 минг 240 сўм этиб белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 20 ноябрь куни “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди.
 
“Республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида” 20 ноябрдан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 15% га оширилди.
 
Унга кўра, энг кам иш ҳақи иш ҳақи — ойига 172 240 сўм (149 775 сўм);
 
ёшга доир пенсиялар - ойига 336 880 сўм ( 292 940 сўм);
 
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа - ойига 336 880 сўм (292 940) сўм қилиб белгиланди.
 
Эслатиб ўтамиз, сўнгги бор “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармон 2016 йилнинг 1 октябрь куни 15% оширилган эди. 



Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Фармон Ойлик маош 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар