Энди пахта мойи нархи давлат томонидан белгиланмайди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.

Қарорга мувофиқ, эндиликда қуйидаги товарларнинг нархлари давлат томонидан тартибга солинмайдиган бўлди:

  • аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари ва давлатнинг стратегик захирасини шакллантириш учун мўлжалланган пахта мойи;
  • шулха ва пахта чигити шроти.

Эслатиб ўтамиз, киритилган ўзгартиришлардан яна бири тегишли иш стажига эга бўлмаган болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга улар 55 ёшга етганларида ижтимоий нафақа тайинланиши эди.

Маълумот учун, ўтган йилнинг 15 сентябрь кунидан қолипли “буханка” нон ҳам нархи давлат томонидан тартибга солинувчи маҳсулотлар қаторидан чиқарилганди. Ўша кундан “буханка” нон эркин бозор нархида сотила бошлаганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

қарор пахта мойи

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг