Фарғоналик блогер орган ходимлари устидан Бош прокуратурага шикоят қилди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда фарғоналик блогер Фаррух Абдуллаевнинг ИИО ходимларининг босимидан норози бўлиб, қилган мурожаати тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Фаррух Абдуллаев Бош прокуратурага мурожаат қилиб, орган ходимлари томонидан ўзига нисбатан турли хил босимлар бўлаётганини айтган.

"Фарғона вилояти ички ишлар ходимлари томонидан менга нисбатан турли хил босимлар (бўлаётгани), мол-мулкимнинг ноқонуний тортиб олиниши, кийимларимнинг йиртилиши, ҳаттоки тан жароҳати етказишгача боришганидан тўйиб кетдим. Аризаларимга жавоб бермай, ҳуқуқларимни поймол қилишмоқда", деб ёзган у ўзининг Facebook’даги саҳифасида.

Мазкур ҳолатга муносабат билдирган Фарғона вилояти ИИБ “ижтимоий тармоқларда тарқалган мурожаат ва унда келтирилган ҳолатлар назоратга олинган”ини билдирган.

Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилаётгани қўшимча қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

блогер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made