Тошкентда юк автомобилларига “стоянка”лар қурилади
Жамият
−
09 Октябрь 2019
3261Тошкент шаҳрида юк автомобиллари учун ноқонуний вақтинча туриш жойи (стоянка)лар мавжуд. Транспорт вазирлиги пойтахтда вужудга келган ноқонуний тўхташ жойларининг барчаси ўрганиб чиқди.
Ўрганишларга кўра, ушбу жойларда аксарият ҳолларда турли шахслар томонидан ҳеч қандай рухсатсиз хизмат кўрсатилиб, ҳақ олинаётгани, антисанитария ҳолатлари мавжудлиги, ҳайдовчилар ва транспорт воситалар учун илк зарурий шароитлар йўқлиги аниқланди (транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жойи, ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш жойи, ҳайдовчилар учун дам олиш жойлари, транспорт воситаларини ювиш жойлари ва ҳоказо).
Ушбу жойлар асосида ўрнатилган тартибда жиҳозланган (автомобилларни техник кўрикдан ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш жойлари, ҳайдовчилар учун зарур шароитлар мавжуд), қўриқланадиган, аҳолига юк ташиш хизмати билан шуғулланадиган транспорт воситалари учун махсус пуллик автотураргоҳлар ташкил этиш масаласи бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлигига таклифлар киритилди.
Ҳозирги кунда таклифлар тегишли идора ва ташкилотлар томонидан ўрганиб чиқилаётгани айтилади.
Транспорт вазирлиги автомобиль тураргоҳлари, кэмпинглар ва бошқа йўл бўйи инфратузилма объектларни барпо этмоқчи бўлган тадбиркорларга ваколати доирасида ёрдам кўрсатишга тайёр эканини маълум қилган.
LiveБарчаси