Фарғонада уюшган жиноий тузилмаларга алоқадор шахслар қўлга олинди

3-саҳифа

image

Фарғона шаҳрида 35 нафар уюшган жиноий тузилмаларга алоқадор шахснинг яшаш ва бошқа манзилларида тезкор қидирув тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, Фарғона шаҳрида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликни жиловлаш, унинг олдини олиш ва барҳам бериш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш борасида махсус профилактик ва тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилмоқда.

Унга кўра, Вилоят ИИБ ҳамда ДХХ тезкор ходимлари томонидан 35 нафар уюшган жиноий тузилмаларга алоқадор шахснинг яшаш ва бошқа манзилларида тезкор қидирув тадбирлари ўтказилган. Тадбирлар давомида уларнинг 19 нафаридан 3,81 грамм гашиш, 10 дона пичоқ, 3 дона ханжар, 2 дона ниқоб, 1 дона кастет каби ноқонуний буюм ва ашёлар топилган. Натижада 15 та жиноят ва 24 та маъмурий ҳуқуқбузарликларга барҳам берилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида криминоген вазиятни барқарорлаш мақсадида олиб борилган тадбир натижасида “Бахти Ташкентский” ва яна бир қанча “кўча болалари” қўлга олинганди.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

ДХХ Фарғона ИИБ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг