Фарғонада ниқобли шахслар алоқа компанияси офисида босқинчилик қилди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 19 февраль куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида номаълум шахслар уяли алоқа компанияси офисига босқинчилик уюштирди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Ҳодиса соат 00:17 да Олтиариқ тумани “Ўзбекистон” кўчасида жойлашган уяли алоқа компанияси дилерлик шохобчасида юз берган. Номаълум шахслар юзига ниқоб тақиб, пичоқ билан қуролланиб, шохобчага ғайриқонуний тарзда кириб, у ерда бўлган 21 ёшли Т.З.га ҳужум қилиб, унга пичоқ тираган. Босқинчилар Т.З.га ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, қўллари билан уриб, тан жароҳати етказиб, шохобчада бўлган 5 000 000 сўм пулларни талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Натижада Т.З. олган тан жароҳатлари билан Олтиариқ туман тез тиббий ёрдам марказига мурожаат қилган. Унда тез тиббий ёрдам марказидан берилган маълумотномага кўра, “бурун суягини ёпиқ синиши, бурун соҳасида шилинган жароҳат” аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Олтиариқ туманида яшовчи 31 ёшли А.Х., 30 ёшли Э.О. ва М.А. содир этилгани аниқланиб, улардан мазкур жиноятни содир этишда фойдаланган нарса ва буюмлар ҳамда жиноий йўл билан қўлга киритган пуллар эвазига сотиб олинган буюмлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда юқоридаги шахслар жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

босқинчилик

Баҳолаганлар

687

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made