АҚШ разведкаси Ким Чен Иннинг соғлиғи ёмонлашгани бўйича текширув ўтказмоқчи

Олам

image

АҚШ разведкаси Ким Чен Иннинг жарроҳлик амалиётидан сўнг соғлиғининг ёмонлашиши тўғрисидаги маълумотларни ўрганмоқда. Бунга сабаб Шимолий Корея раҳбари мамлакатдаги энг нуфузли маросимда қатнашмагани айтилмоқда.

Таъкидланишича, КХДР етакчиси 15 апрель куни Ким Ир Сен таваллудининг 108 йиллигига бағишланган маросимда биринчи марта иштирок этмади. Ушбу маросим мамлакатдаги энг нуфузли тадбир бўлиб, мамлакат аҳолиси ушбу кунда байрам тантаналарида иштирок этади.

Маълумотларга кўра, сўнгги марта Ким Чен Ин жорий йилнинг 11 апрель куни Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюросининг йиғилишида кўриниш берган.

“Ким Чен Иннинг ҳолати ҳақида турли хил маълумотлар мавжуд. Агар улар тасдиқланса, 15 апрель куни унинг йўқлиги тушунарли бўлади”, дейди Брюс Клингнер, Марказий разведка бошқармасининг Шимолий Кореядаги собиқ ходими.

Эслатиб ўтамиз, КХДР раҳбарининг узоқ вақт мобайнида “йўқолиб қолиши“ илгари ҳам содир бўлган. Жумладан, 2014 йилда бир ой давомида уни оммага кўринмагани унинг соғлиғи ҳақида кўплаб миш-мишларни келтириб чиқарди. Кейин, Жанубий Корея разведкаси маълумотларига кўра, Ким Чен Ин оёқ билаги операциядан сўнг тикланаётгани маълум бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ким Чен Ин

Баҳолаганлар

272

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг