Фарғонада эҳсон қутисини ўғирлаганлар ушланди. Қутида қанча пул бўлган?

3-саҳифа

image

Аввалроқ Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида номаълум шахслар йўл четидаги эҳсон қутисини ўғирлаб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати бошлиғи Исмоил Шариповнинг QALAMPIR.UZ'га маълум қилишича, мазкур жиноятни содир этган 3 нафар шахс қўлга олинган.

"Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида фуқаро Э.Н. ўзига тегишли Damas русумли машинада шериклари Б.В. ҳамда С.А. билан бирга 20 ноябрь тунги соат 02:12 лар атрофида “Сармазор” жомеъ масжиди ташқарисига ўрнатилган, ичида 80 минг сўм пул бўлган эҳсон қутисини ўғирлаб кетгани аниқланди", дейди Исмоил Шарипов. 

Қўшимча қилинишича, ҳозирда эҳсон қутиси далилий ашё тариқасида олиниб, терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

“Ҳар қандай қонун бузилиш ҳолатига жазо муқаррарлиги таъминланади”, дейди ахборот хизмати бошлиғи.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳри Олмазор туманида 20 ёшли йигит дўкон ёнида ўрнатилган эҳсон қутисини ўғирлаб кетган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона ўғирлик эҳсон қутиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made