... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарғонада 12 август куни ёмғир ёғади


18:50, 11.08.2017 Бу қизиқ
 1 053

Эртага Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутилмоқда.

Эртага, 12 август куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутилмоқда.
 
Хусусан, Тошкент шаҳрида эртага ҳаво ўзгариб туради, ҳарорат кундузи +28...+30 даража. Кечаси эса ҳарорат 18-20 даража илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кундузи ҳаво ҳарорати 27-32 даража, кечаси 15-20 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳарорат кундузи 33 даражагача иссиқ бўлади. Кечаси эса 15-20 даража илиқ.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, бироз булутли бўлади. Ҳарорат кундузи 35 даражагача кўтарилади. Кечаси эса +19...+24 даража.
 
Фарғона водийси аҳлини 12 август куни ёмғир кутмоқда. Эрталаб ва кечқурун ёмғир ёғиб момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кундузи +28...+33, кечаси +18...+23 даражани ташкил қилади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Болалар тагликларидан қайси бири сизга манзур?

Барча сўровлар