Урганчлик “тадбиркор” фош бўлди

Жамият

image

Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Миллий Гвардия ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида ноқонуний равишда яширин цех ташкил қилиб, сифатсиз алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи шахсларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро К.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида  белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, ушбу хонадон қўлбола усулда спиртли ичимликлар тайёрланадиган яширин цех сифатида фаолият кўрсатаётганлиги ошкор бўлди.

Хонадонда қўлбола усулда тайёрланган ва акциз марка билан қадоқланмаган жами 630 шиша ароқ, 135 шиша коньяк ҳамда 12000 дона ароқ маҳсулотлари ёрлиқлари, 322 дона вино ичимлиги ёрлиқлари, 784 дона ароқ маҳсулоти шиша идишига ёпиштириладиган плёнкалар, 28 дона бўш шиша, 540 дона ароқ маҳсулоти шиша идишининг қопқоғи ҳамда ароқ маҳсулотини плёнка билан ўрайдиган ускуна, 18 рулон қўлбола ясалган маҳсулотларни ўрашда ишлатиладиган плёнкалар борлиги аниқланди.

Тадбир давомида жами 314 литр ароқ спиртли ичимлиги, 67,5 литр коньяк спиртли ичимлиги ва бошқа алкоголь маҳсулотларини тайёрлаш учун анжомлар ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

цех яширин

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг