Ғалабали қайтиш: Конор рақибини янчиб ташлади (видео)

Спорт

Бугун, 19 январь куни (америка вақти билан 18 январь) ирландиялик собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор америкалик Дональд Серронега қарши жанг қилди. Бу ирланднинг узоқ танаффусдан кейин илк жанги бўлди.

UFC 246 мусобақасининг асосий жанги ҳисобланган Макгрегор Серроне жанги биринчи раунддаёқ ирланд фойдасига ҳал бўлди. Конор жанг бошланиши билан ҳужумга ўтиб, 40 сонияда Серронени нокаутга учратди. 

Эслатиб ўтамиз, Конор сўнгги бор 2018 йил 6 октябрда Ҳабиб Нурмуҳамедовга қарши жанг қилиб, мағлубиятга учраганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Конор Макгрегор Дональд Серроне

Баҳолаганлар

192

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг