Коронавирус қурбонлари сони 130 дан ошди
Жамият
−
29 Январь 2020
7590Хитойда тарқалган янги коронавирус қурбонлари сони борган сари тезроқ ортиб боряпти. Бир кун ичида 2019-nCoV вируси сабаб ўлганлар сони 26 нафарга кўпайиб, 132 нафарга етди. Касалланганлар эса 5974 нафарга етди.
Бутун дунёда ушбу вирус билан касалланган беморлар сони 6052 нафарга етди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар берди.
Коронавирусдан тузалганлар ҳам бор. Уларнинг сони ҳозирча 103 кишини ташкил қиляпти.
Маълумот учун, вирус билан касалланиш ҳолатлари Камбожа, Гонгконг, Макао, Тайвань, Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Вьетнам, Сингапур, Непал, Франция, Германия, Австралия ва Малайзияда қайд қилинган.
Хитой ҳукумати вирус сабаб Хубэй провинциясидаги 15 га яқин шаҳарни тўлиқ ёки қисман ёпиб қўйди.