АКТ вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 10 июнидаги қарорига мувофиқ, Олег Андреевич Пекос Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Олег Пекос шу вақтга қадар “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси “Телекоммуникация транспорт тармоғи” филиали директори лавозимида фаолият кўрсатиб келган.

Шу билан бирга, Олег Пекос фаолияти давомида “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясида бир қатор раҳбар лавозимларида меҳнат қилган. М.А.Бонч-Бруевич номидаги Санкт-Петербург давлат телекоммуникациялар университетида “Ахборот тизимлари ва технологиялари муҳандиси” мутахассислиги бўйича таҳсил олган.

Пекос Олег Андреевич 1988 йилда Тошкент вилоятида туғилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июндаги қарорига мувофиқ, Жамол Тиллоевич Махсудов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг телекоммуникация инфратузилмаси масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Жамол Махсудов шу вақтга қадар “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси бош директорининг истиқболли ривожлантириш ва инноватсиялар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келган.

Жамол Махсудов фаолияти давомида “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясида бир қатор раҳбар лавозимларида меҳнат қилган. 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритган. Тошкент электротехника алоқа институтида “Электр алоқа муҳандиси” мутахассислиги бўйича таҳсил олган.

Жамол Тиллоевич Махсудов 1972 йилда Бухоро вилоятида туғилган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатаётган Қаҳрамон Анваржонович Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг аграр соҳасини рақамлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига, Жамшид Шарифжонович Эгамбердиев Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг инвестициялар ва молия масалалари бўйича ўринбосари лавозимига, Баҳромжон Адҳамович Олматов Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ахборот хавфсизлиги ва режим масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг