“Фани” тўфони сабаб қанча ҳиндистонлик ҳалок бўлгани маълум

Олам

image

Хориж ОАВлари тарқатган хабарга кўра жароҳат олганлар сони 300 нафардан ошиб кетган.

“Фани” тўфони сабаб Ҳиндистнда ҳалок бўлганлар сони ошиб бормоқда. Жумладан, мамлакат шимолидаги Одиша штатида табиат ҳодисаси сабаб ҳалок бўлганлар сони 64 кишидан ошиб кетган. Бу ҳақда ANI агентлиги бугун хабар тарқатди.

Агентлик хабарига кўра, 39 нафар ҳалок бўлганларнинг жасади Пури шаҳрида аниқланган. Ҳукумуат тўфондан зарар кўрган 10 мингдан ортиқ аҳоли пунктларини тиклаш ишларига ўн мингта кўнгиллиларни жалб этган.

Одиша ҳукумати циклон сабаб 1 млн аҳолини эвакуация қилган эди. Улар соҳил бўйлаб вақтинчалик лагерларга жойлаштирилган. Юз минглаб маҳаллий аҳоли тўфон сабаб бошпанасидан айрилди.

Одишага 3 май куни ёпирилган циклон Ҳиндистон тарихида сўнгги 20 йилда кузатилган энг кучли тўфон эканлиги таъкидланмоқда.

Шамол ва ёмғир аралаш тўфоннинг тезлиги 55 метр секундга етган. 1999 йилда юз берган худди шундай циклон 10 минг кишининг ўлимига сабаб бўлган эди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг