... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Факт: Нонуштада қаҳва ичганлар склерозга чалинмайди


18:12, 24.07.2017 Саломатлик
 1 820

Норвегия олимлари эрталабки қаҳванинг елка ва бўйин соҳаларидаги оғриқларга қарши курашишини аниқлаш учун тадқиқот олиб бордилар.

Кўпчилик эрталабки нонуштада чойдан кўра, қаҳва ичишни маъқул кўради. Айримлар уни зарарли ичимликлар қаторига қўшиб, умуман  истеъмол қилмайди.
 
Олимларнинг фикрича, бир кунда 6 финжон қаҳва ичиш инсонда хотира  қувватининг сусайиш жараёнини секинлаштиради. Шу боис шифокорлар касалликнинг олдини олиш  мақсадида кўпроқ  қаҳва ичишни тавсия этишмоқда. Қаҳва таркибидаги кофеин моддаси айнан склероз ривожланишининг олдини олиш хусусиятига эга. Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, сўнгги йилларда мунтазам равишда кунига 5-6 финжон қаҳва ичадиган кишиларда паришонхотирликнинг ривожланиш даражаси мазкур ичимликни умуман ичмайдиганларга нисбатан 28-30 фоизга камдир.
 
Норвегия олимлари эрталабки қаҳванинг елка ва бўйин соҳаларидаги оғриқларга  қарши курашишини аниқлаш учун тадқиқот олиб бордилар.
 
Мутахассислар кўнгилли  48 кишида тажриба ўтказди. Улардан  22 нафарида сурункали елка ва бўйин оғриқлари бўлган, қолганларни эса бундай оғриқ безовта қилмаган. Ҳар куни кўнгиллилар ярим соат мобайнида компьютерда ишлади. Тадқиқот охирида маълум бўлдики, компьютерга ўтиришдан олдин қаҳва ичган 19 кишида ҳеч қандай оғриқ сезилмаган. Қаҳва истеъмол қилмаган 29 иштирокчида эса оғриқ пайдо бўлган.
 
Тадқиқотчиларнинг фикрича, ҳар куни эрталаб қаҳва ичиш сурункали оғриқларни пасайтириши мумкин, лекин бутунлай йўқотиб юборолмайди.
Мухлиса Қосимова

Теглар:Склероз Қаҳва 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Болангизга қайси бренддаги болалар бўтқаси сотиб оласиз?

Барча сўровлар