Алишер Усмонов Британиянинг энг бой одамларидан бири деб топилди

Олам

image

Тадбиркор ва миллиардер Алишер Усмонов Буюк Британиянинг энг бой одамлари ўнлигига кирди. Бу ҳақда "Sunday Times" нашри маълум қилди.

Маълумотларига кўра, Усмоновнинг бойлиги 11,68 миллиард фунтга (14,16 миллиард доллар) баҳоланмоқда. Бу эса унга Буюк Британиянинг энг бой одамлари рейтингида еттинчи ўринни эгаллашга имкон берди.

Рўйхатнинг дастлабки 20 талигида яна икки россиялик жой олди. Михаил Фридман 10,23 миллиард фунт (12,4 миллиард доллар) билан 11 ўринда бўлса, Роман Абрамович 10,16 миллиард фунт (12,31 миллиард доллар) билан 12 ўринда қайд этилган.

16,2 миллиард фунт (19,64 миллиард доллар) билан “Dyson Ltd“ асосчиси Жеймс Дайсон Буюк Британиядаги энг бой одам деб топилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Усмонов

Баҳолаганлар

554

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг