...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европанинг энг бой давлати вакиллари Ўзбекистонга нега келди?


18:33, 08.10.2018 Жамият
 6 916

Вазирликда Марказий Осиё минтақасига оид энг долзарб масала муҳокама қилинди.

Бугун, 8 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида муҳим учрашув бўлиб ўтди.
 
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Германия Федератив Республикаси Ҳукуматининг Афғонистон ва Покистон бўйича Махсус вакили Маркус Поцел билан учрашган.
 
Мунтазам Ўзбекистон-Германия сиёсий маслаҳатлашувлари доирасида томонлар Афғонистонда вужудга келган ҳолат ва мазкур давлатдаги тинчлик жараёни истиқболлари борасида фикр алмашганлар.
 
Мазкур учрашувда Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича нуфузли халқаро конференция якунларига кўра 27 март куни қабул қилинган Тошкент декларациясининг бандлари ва таклифларини амалга ошириш борасидаги ҳамкорлик масалаларига асосий эътибор қаратилган.
 
Таъкидлаш жоизки, учрашувга ГФРнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфелд ташриф буюрган.
 
Учрашув давомида Ўзбекистон ташаббуси билан амалга оширилаётган таълим йўналишидаги лойиҳаларда, жумладан Термизда ташкил этилган Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази ҳамда Афғонистонда таълимни қўллаб-қувватлаш халқаро фонди фаолиятида Германия томонининг иштирок этиши муҳимлиги қайд этилган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Ўзбекистон-Германия Афғонистон Исматулла Иргашев Маркус Поцел 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар