...
МЕНЮ
ONLINE TV

Европалик чемпион қиз АҚШда ўлик ҳолда топилди


16:46, 18.09.2018 Олам
 7 498

Гольф бўйича Европа чемиони Селиа Барквин Иова гольф майдонидан ўлик ҳолда топилди.

Кеча, 17 сентябрь куни Гольф  бўйича Европа чемпиони испаниялик Селиа Барквин Арозамена АҚШнинг Иова университети гольф майдони яқинида ўлик ҳолда топилди.  АҚШ полициясининг маълумотига кўра, испаниялик спортчи 22 ёшли Коллин Даниэль Ричард томонидан ўлдирилган. Лекин қотиллик кимнинг буюртмаси билан амалга оширилганлиги аниқланганича йўқ.
 
Таъкидлаш жоизки, асли Испаниянинг Сан Мингел шаҳридан бўлган 22 ёшли Селиа Барквин жорий йилда университетлар ўртасида бўлиб ўтган гольф мусобақаси ғолиби, шунингдек, Хитойда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Олимия ўйинлари иштирокчиси бўлган. Ҳозирда у Иова Университетида таҳсил олаётган эди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Гольф Селиа Барквин Қотиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!