... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Европада ҳатто Рождество ҳам ўзгача


19:08, 14.12.2016 Бу қизиқ
 3 196

Янги йил болакайлар учун ўзгача байрамлигини англаб етган веналиклар ҳар йили айнан жажжи ўғил-қизларга мўлжалланган ярмарка ташкил этишади.

Янги йил байрами уни ўтказиш учун олдиндан қилинадиган тайёргарлик ишлари, безаклар ва албатта, рамзи бўлган арча билан ҳам жуда қизиқ. Байрам куни қор ёғса, янада яхши. Хорижий ОАВларда Европадаги энг чиройли Рождество ярмаркалари рўйхати чоп этилди.
 
Берлин
21 ноябрдан 22 декабрга қадар шаҳардаги Kulturbrauerei маданий марказида Lucia Market ўтказилади. Скандинавияга хос оилавий ярмарканинг номи Люсия швед муқаддас байрамидан келиб чиққан. У 13 декабрда нишонланади ва Шимолий Европада Рождество бошланиши ҳисобланади. Ярмаркада швед, фин, ва Даниянинг анъанавий маҳсулотларидан таътиб, Лапландияда Рождествони қандай нишонланишини ҳам томоша қилиш мумкин. Болалар каруселда учиши, батутларда сакраши мумкин. Санта Клаус эса ярмарка бўйлаб фақат бир соат – 17:00 дан 18:00 гача айланади.
 
Таллин
Европанинг энг эртакнамо ярмаркаси. Ўрта асрлар шаҳри архитектураси, қор уйчалар. Айтишларича, Европада дастлабки Рождество арчаси айнан Таллинда 1441 йилда пайдо бўлган экан. Бу йил у 575 йиллигини нишонлашмоқда.
 
Ярмаркадан одатий ва эстонча миллий сувенирлар ўрин олган: ёғоч идишлар, маржумакдан ёстиқ, оёқ кийим, бош кийим, шарф, қўлқоплар. Миллий таомлар – картошка бўлаклари қўйилган колбасалар, сарделька, нордон карам, марципандан конфетларни таътимасдан бу ердан кетиш мумкин эмас.
Энг яхши шеър ўқиган болакайларни байрамда ярим кун бўладиган Қорбобо ширинлик билан сийлайди. Дарвоқе, Қорбобони Эстонияда “Йыулуван” деб аташади.
 
Вена
Янги йил болакайлар учун ўзгача байрамлигини англаб етган веналиклар ҳар йили айнан жажжи ўғил-қизларга мўлжалланган ярмарка ташкил этишади. Христа – болалар Рождество бозори Ратуша майдонида 12 ноябрьдан 24 декабрьга қадар очиқ бўлади. Байрамнинг муҳим қисми – болалар дастури. Ширинтойлар понида сайр қилишади, турли хил маҳорат дарсларида шамлар тайёрлашади, ўйинчоқлар ясашади ва ширинликлар пиширадилар. Катталар учун эса муз устида учиш ва бепул хор концертлари мавжуд.
 
Албатта, Европада бу каби ярмаркалар жуда кўп. Лекин биз сизда тасаввур уйғотиш учун улардан энг чиройлиларини тақдим этдик.
Сумбула

Теглар:Ярмарка Янги йил Рождество 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!