Лавров Мирзиёевга Путиннинг саломини етказди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати Президент  Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилгани ҳақида расмий маълумот берди.  

Учрашув аввалида Президент стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган икки томонлама муносабатларнинг ривожланиш суръати тобора ортиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этган. 

Олий даражадаги мулоқот мунтазамлик касб этгани, ўзаро алмашинувлар мисли кўрилмаган даражада фаоллашгани, кўп қиррали ҳамкорлик, аввало, савдо-иқтисодий, инвестиция, энергетика, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳалар, таълим ва бошқа устувор йўналишларда кенгайиб бораётгани бундан далолат беради.

Сергей Лавров самимий қабул учун Ўзбекистон раҳбарига миннатдорлик билдирди ҳамда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг дилдан саломларини етказди. Икки раҳбарнинг мамлакатлар ўзаро ҳамкорликда бугунги даражага эришишидаги ҳал қилувчи роли алоҳида қайд этилди.

Учрашувда Ўзбекистон-Россия муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик мавзулар юзасидан фикр алмашилди.

Жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Сергей Лавров

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг