Ливияда уруш тугадими? Ҳафтар ҳарбий ҳаракатларни тўхтатганини эълон қилди

Олам

image

Ливия миллий армияси (ЛМА) қўмондони маршал Халифа Ҳафтар мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларга чек қўяди. Аммо ҳужумларга жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Бу ҳақда ЛМА расмий вакили, генерал-маёр Аҳмад ал-Мисмари маълум қилди.

“Дўст мамлакатларнинг чақириғига жавобан, ЛМА Бош қўмондонлиги терроризм гуруҳлари томонидан қилинган ҳар қандай қонунбузарликларга зудлик билан ва шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда, барча ҳарбий ҳаракатлар бир томонлама тўхтатилишини эълон қилади“, дейди ал-Мисмаридан.

Ушбу баёнот 27 апрелда, ЛМА давлатни назорат остига олганидан икки кун ўтгач эълон қилинди. Шу билан бирга, Ҳафтар, халқнинг хоҳиш-иродасига мувофиқ доимий фуқаролик ҳокимиятларини яратиш устида ишлашга ваъда берди.

Маршалнинг қарори аксарият давлатлар томонидан салбий қабул қилинди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ливиядаги келишув бўйича сиёсий келишувни қўллаб-қувватлаётганликларини ва ҳарбий йўл билан эришилган ҳар қандай ўзгаришларга қарши эканликларини билдирди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, Москва ЛМА қўмондони томонидан “ҳозир Ливия халқи қандай яшашини ўзи ҳал қилади“ деган баёнотини маъқулламайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливия Халифа Ҳафтар

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг