Вафот этган фуқаронинг солиқ қарзларини ким тўлайди?

Жамият

image

Солиқ кодексига кўра, вафот этган шахснинг солиқ ва шунга ўхшаш мажбурий тўловларини меросхўри ёки меросхўрлари тўлайди. Меросхўрлар бир нечта бўлса, ажратилган мерос улушига қараб тўлайди. Буни одатда, тегишли солиқ идораси ҳисоблаб беради. Бунда меросхўр меросни қабул қилиб олганидан сўнг, марҳумнинг солиқ ёки бошқа мажбурий тўловини 1 йил ичида тўлаши лозим бўлади.

Вафот этган шахснинг солиқ қарздорлиги қолдирган меросига нисбатан кўп бўлса, қолган сумма меросхўрлардан ундирилмайди. Унинг меросхўри бўлмаса, солиқ қарзи умидсиз қарз деб эътироф этилади. Солиқ тўлаши керак бўлган шахс оламдан ўтса, 30 кун ичида яшаш жойидаги солиқ органи марҳумнинг қариндошларига унинг қарзи мавжудлиги ҳақида хабар бериши керак. Вафот этган шахснинг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини, қатъий белгиланган солиқни ва ягона ижтимоий тўловни тўлаш бўйича қарзи умидсиз қарз деб эътироф этилади.

Шунингдек, cуд томонидан бедарак йўқолган деб топилган жисмоний шахснинг солиқ қарзи қонун ҳужжатларига мувофиқ бедарак йўқолган шахснинг мол-мулкини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан бедарак йўқолган шахснинг мол-мулки ҳисобидан бажарилади. Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган жисмоний шахснинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти унинг васийси томонидан муомалага лаёқатсиз шахснинг мол-мулки ҳисобидан бажарилади.

Жисмоний шахснинг бедарак йўқолган ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганлигини бекор қилиш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилинган ёки жисмоний шахсни муомалага лаёқатли деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, илгари ҳисобдан чиқарилган солиқ қарзининг амал қилиши, даъво қилиш муддатидан қатъи назар, қайта тикланади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ қарз бедарак йўқолган муомалага лаёқатсиз

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг