Оксана Чусовитина ва Баҳодир Жалолов МДҲ ПА томонидан мукофотланди
Жамият
−
30 Ноябрь 2019
7072Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Мажлис аввалида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси ва унинг таркибий тузилмалари тадбирларидаги фаол иштироки, шунингдек Ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун бир қатор фаоллар, жумладан 6 нафар Ўзбекистон фуқароси ташкилотнинг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Булар:
"Ўзбекистон 24" телеканали "Таҳлилнома" ахборот-таҳлилий дастури бўлими бош муҳаррири ўринбосари Сергей Назаралиевич Алибоев "Матбуот ва ахборотни ривожлантиришдаги хизматлари учун" мукфоти билан;
Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри симфоник оркестри дирижёри Камолиддин Турдимуратович Ўринбоев "Маданият ва санъатни ривожлаантиришдаги хизматлари учун" мукофоти билан;
Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Оксана Алексанровна Чусовитина "Жисмоний тарбия, спорт ва туризмни ривожлаантиришдаги хизматлари учун" мукофоти билан;
"Уста Юсуфжон наққош" оилавий корхонаси наққош устаси Маҳаматали Юсупович Юнусов "Маданият ва санъатни ривожлаантиришдаги хизматлари учун" мукофоти билан;
Бокс бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси азоси Баҳодир Исомиддин ўғли Жалолов "Жисмоний тарбия, спорт ва туризмни ривожлантиришдаги хизматлари учун" мукофоти билан;
"Ўзбекистон 24" Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси телеканали диктори Нодирхон Баҳодирович Муҳаммедов "Матбуот ва ахборотни ривожлантиришдаги хизматлари учун" мукофоти билан тақдирлаанди.
Уларга мукоофотни Сенат раиси Танзила Норбоева топширди.