Наманганда Lacetti ва Nexia тўқнашувида бир киши қурбон бўлди
Жамият
−
05 Январь 2020
5826Наманганда 52 ёшли эркак йўл-транспрт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълум қилди.
ЙТҲ жорий йилнинг 2 январь куни соат 16:00 ларда, Наманган вилояти Чортоқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р-117 “Тўрақрғон-Наманган-Чортоқ-Ласкидон” автомобиль йўлининг 45-кмда юз берган. Ҳайдовчи, 1969 йилда туғилган М.Б. Lacetti русумли автомобили бошқарувини йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Сўнг қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи Учқўрғон туманида яшовчи, 1967 йилда туғилган С.Р. бошқарувидаги Nexia русумли автомобиль билан тўқнашув содир этган.
Натижада Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси С.Р. тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.