#UniTaniysizmi?

Фойдали

QALAMPIR.UZ ижтимоий сўров шаклида #UniTaniysizmi? Номли янги лойиҳани йўлга қўйди. Лойиҳанинг биринчи қаҳрамони Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева.

Лойиҳа муаллифи Феруза Нажмиддинова шаҳар кўчаларида одамлар билан мулоқот қилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоеванинг суратини кўрсатиб, турли ёш ва турли касб эгалари бўлган одамларнинг мамлакат сиёсий ҳаётидан бохабар эканликлари ва парламент раисини қанчалик танишларини синовдан ўтказди?

Нега айнан Норбоева? 

Лойиҳанинг биринчи қаҳрамони сифатида Танзила Норбоева танлаб олинишига ўтган ойларда ОАВда у билан боғлиқ хабарлар кўп эълон қилингани бўлди. 

Танзила Норбоева Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида туғилган, маълумоти олий. 1981 йилда  Тошкент давлат университетини битирган, педагогика фанлари номзоди.  

Иш фаолиятини 1974 йилда Андижон вилояти Шаҳрихон шаҳридаги 1-мактаб ёшлари етакчиси лавозимидан бошлаб, 1975-1995 йиллари  Тошкент шаҳрида  мактаб ўқитувчиси, директор ўринбосари ва Тошкент шаҳар ўқувчилар уйи директори, кейинчалик  турли даражалидаги давлат  органларида масъул лавозимларда ишлаган. 

1995-2010 йиллари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари котибияти мудири, Оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш мажмуаси раҳбари котибияти мудири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти етакчи мутахассиси, бош мутахассиси лавозимларида ишлаган.

2010-2016 йиллари Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси лавозимида ишлаган. 

2016 йилдан 2019 йилнинг 21 июнига қадар Ўзбекистон Республика Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритган. 

Жорий йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси лавозимига тайинланди. 

Оилали, 2 нафар қиз фарзанди бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Танзила Норбоева #UniTaniysizmi?

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг