Ироқ пойтахтига ташланган бомбалар, “Реал”нинг “эл-классико”даги ғалабаси – воқеа-ҳодисаларнинг қисқа дайжести

Олам

image

Жаҳон янгиликлари

Миср. Мамлакатда коронавирусга чалинишнинг яна бир ҳолати қайд этилди. У хориж фуқаросида аниқланган. У карантинга олинган. Миср Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вакили Холид Мугаҳеднинг баёнотида айтилишича, "вазирлик ҳозирда зарур тестларни ўтказиб, бемор билан алоқада бўлганларга нисбатан қаттиқ профилактик чоралар кўрмоқда". Мугаҳеднинг сўзларига кўра, бу Мисрдаги иккинчи ҳолат. Биринчи бемор коронавирусдан шифо топган, унга уйига жавоб берилган.

Филиппин. Магнитудаси 5,7 бўлган зилзила мамлакатнинг шарқида қайд этилди. Табиий офат маҳаллий 5:19 да (Тошкент вақти билан 11:19) бўлиб ўтган. Зилзила маркази Лейти провинциясидаги Капукан муниципалитетидан 8 км. шимоли ғарбда бўлган. Вайронагарчилик ва жабрланганлар ҳақида маълумот мавжуд эмас.

Ироқ. Душанба оқшомида бир нечта реактив ракета Ироқ пойтахтидаги ҳукумат идоралари ва элчихоналар жойлашган “яшил зона”га келиб тушди. Жабрланганлар ва моддий зарар ҳақида маълумотлар ҳозирча маълум қилинмаган. Воқеадан бир неча ўн дақиқа олдин Ироқ Бош вазири сифатида тайинланган Муҳаммад Тавфиқ Aлявий янги ҳукумат тузиш учун парламент тасдиғини олмагач, истеъфога чиққани маълум бўлган эди.

Греция. Лесвос оролида муҳожирлар билан боғлиқ вазиятни ёритишда иш олиб бораётган хорижий оммавий ахборот воситаларининг икки нафар журналистига ҳужум қилинди. Греция ҳукумати янги ҳужумларнинг олдини олиши керак, деб маълум қилди хорижий матбуот мухбирлари уюшмаси FPA. Мамлакатда журналистларга, шу билан бирга, хорижий ОАВга касб вазифаларини бажариш вақтида кўплаб ҳужумлар бўлмоқда. Полиция бундай ҳужумларга гувоҳ бўлса-да, қоидага биноан воқеага аралашмайди.

Аргентина. Мамлакат Президенти Aлберто Фернандес яқин кунларда абортни қонунийлаштириш учун қонун лойиҳасини Конгрессга тақдим этишини маълум қилди. "Кейинги ўн кун ичида мен абортни қонунийлаштириш тўғрисида қонун киритаман", деди давлат раҳбари. Фернандесга кўра, расмийлар аёлларни қўллаб-қувватлашлари керак.

Ўзбекистон хабарлари

Бошланғич синфларнинг ўқув соатлари Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлаштирилди. Шу сабабли, 1-4-синфларда “Жисмоний тарбия” фанининг ҳафталик ўқув юкламаси 1 соатдан белгиланди. 10-11-синфларда “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фанининг ҳафталик ўқув юкламаси ҳам 1 соат этиб тасдиқланди.

2020 йилнинг 2-3 март кунлари Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ХКП МҚнинг Ташқи ишлар бўйича комиссияси Канселярияси раҳбари Ян Сзечи бошчилигидаги делегация ташриф буюради. Бўлажак музокараларда олий ва юқори даражалардаги учрашувлар чоғида еришилган келишувларни амалга оширишнинг бориши ҳамда икки томонлама ҳамкорликни, жумладан халқаро ташкилотлар доирасидаги муносабатларни ривожлантиришнинг истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар мавсумийлигини инобатга олиб, диссертацияларда икки йиллик илмий-амалий дала тажрибаси натижалари қамраб олинишини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги соҳаси магистратура мутахассисликлари ўқув жараёнини январь ойидан бошлаш режалаштирилган. Бу ҳақида Тошкент давлат аграр университетини 2030 йилгача бўлган инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2020 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси” лойиҳасида сўз боради.

Футбол

Ла-лига. Испания чемпионатининг 26-тури доирасидаги марказий ўйинда “Реал” Мадридда “Барселона”га қарши ўйинади. Муросасиз кечган баҳсда “қироллик клуби” ишончли 2:0 ҳисобида зафар қучди. Турнинг қолган учрашувларида қуйидаги натижалар қайд этилди:
“Эспаньол” – “Атлетико” - 1:1
“Севилья” – “Осасуна” 3:2

А Серия. Италия чемпионатининг 26-турида “Аталанта” сафарда “Лечче”га қарши баҳс юритиб, 2:7 ҳисобида ғолиб келган бўлса, “Кальяри” клуби “Рома”га 3:4 ҳисобида енгилди.

АПЛ. Англия Премьер-лигаси 28-тури доирасида "Эвертон" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед" клубини қабул қилди. Қизиқарли кечган учрашувда дуранг қайд этилди – 1:1. Яна бир учрашувда “Вулверҳэмптон” сафарда “Тоттенҳэм” меҳмони бўлди ва кутилмаган ғалабани қўлга киритди. Муросасиз кечган баҳсда меҳмонлар 2:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made