Эверест яқинида вертолёт қулади. Тириклар йўқ
Олам
−
11 Июль 2023
5303Непалдаги Эверест чўққиси яқинида вертолёт қулаб тушиши оқибатида бортдаги барча одамлар ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Kathmandu Post” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 11 июль куни Непалнинг Manang Air компаниясига тегишли бўлган вертолёт Солукумбу туманидаги Сурки шаҳридан ҳавога кўтарилган. Орадан 15 дақиқа ўтиб, у билан алоқа узилган. Вертолёт пойтахт Катмандуга йўл олган. Бортда бешта мексикалик сайёҳ ва непаллик учувчиси бўлган.
Ҳозирда ҳалокат сабаблари номаълумлигича қолмоқда. Непалнинг фуқаро авиацияси регулятори ва ҳукумат тергов қўмитаси ўрганиш ишлари олиб бораётганини айтган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023