Эстония урушга ҳозирлик кўрмоқда

Олам

image

Эстония Мудофаа вазирлигининг мудофаа учун инвестициялар бўлими бошлиғи Кусти Сальмнинг маълумот беришича, мамлакатнинг Мудофаа ва армия учун қилаётган харажатлари уни урушга ҳозирлик кўраётганидан далолат беради.

РИА Новости агентлигининг хабар қилишича, Сальм бу хақда Таллин шаҳрида ўтказилаётган иқтисодий хавфсизлик масалаларига бағишланган “Eesti 100Pluss Visioon” конференциясида маълум қилган. 

Унинг таъкидлашича, сотиб олинаётган қурол-аслаҳалар ва ўтказилаётган ҳарбий машғулотлар республиканинг урушга тайёрланаётганидан далолат беради. Шу билан бирга, Сальм мудофаа соҳасига киритилаётган инвестициялар иложи борича кўпроқ “қурол-аслаҳа ва алоқа воситаларини” олиш учун ўта муҳим эканини қайд этди. Аммо у Эстония айнан кимга қарши уруш эълон қилишини айтгани йўқ. 

Маълумот учун, мамлакатнинг қуролли кучлари 5,5 минг аскарни ва 30 мингдан ортиқ захирадаги аскарларни ўз ичига олади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Эстония

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг