Ўзбекистондаги барча электр станциялари модернизация қилинади

Жамият

image

“2020-2030 йилларда Ўзбекистон Республикасини электр энергия билан таъминлаш концепцияси”  қабул қилинди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Стратегия 2020 йилдан 2030 йилгача бўлган даврга ўрта муддатли ва узоқ муддатли мақсадларни белгилайди ҳамда доимий таҳлил асосида заруриятга кўра таҳлил қилинади. Ҳужжатнинг стратегик мақсади – Ўзбекистон аҳолисини ва иқтисодиётини рақобатбардош нархлар асосида электр энергия билан таъминлаш, энг яхши жаҳон амалиётлари ва жаҳон электр энергетикасидаги замонавий тенденцияларни қамраб олувчи мувозанатланган энергетика секторни ривожлантиришдир.

Белгиланган даврда Ўзбекистонда мавжуд электр станциялари модернизация ва реконструкция қилинади ҳамда қайта тикланадиган, айниқса, қуёш энергияси манбалари ривожлантирилади.

Концепцияда қуйидаги йўналишлар белгиланган:

•    мавжуд электр станцияларини модернизация ва реконструкция қилиш, шунингдек электр энергия ишлаб чиқариш бўйича энергия самарадор технологиялардан фойдаланган ҳолда янги электр станцияларини қуриш;

•    электр энергияси ҳисобини юритиш тизимни такомиллаштириш;

•    қайта тикланадиган, айниқса, қуёш энергияси манбаларини ривожлантириш;

•    тариф сиёсатини такомиллаштириш ва улгуржи бозорга чиқишни таъминлаш бўйича ҳуқуқий ислоҳотларни амалга ошириш.

2030 йилгача қуйидагиларни амалга ошириш режалаштирилган: 

•    электр энергиясининг ўрнатилган қувватини 12,9 ГВт дан 29,3 ГВтгача, ишлаб чиқаришни эса 63,6 млрд кВт⋅с.дан 120,8 кВт⋅с.гача кўпайтириш;

•    табиий газ истеъмолини 16,5 млрд куб метрдан 12,1 млрд куб метргача қисқартириш;

•    электр энергиясини узатишдаги йўқотишларни 2,35 фоизга ва уни тақсимлашда – 6,5 фоизга камайтириш (2019 йилдаги даражани 1,85 маротаба камайтириш).

Қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантиришда электр энергияси тақчил бўлган ҳудудларни энергия таъминотини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилади. Қайта тикланадиган энергия манбалари жадал ривожланишини таъминлаш мақсадида ушбу соҳада давлат-хусусий шерикчилигини кенг қўллаш чоралари белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

электр энергия

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг