Эртага Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида қор ёғиши маълум қилинди 

Жамият

image

Ўзгидромет 11 декабрь, душанба куни Ўзбекистон бўйлаб қор ёғиши кутилаётганини маълум қилди.

Прогнозга кўра, эртага Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кечаси ва кундузи туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 1-3 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва кундузи баъзи жойларда қор ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси -5/-10 даража, кундузи 0/-5 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси -2/-3 даража совуқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида кечаси -5/-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2/-3 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2/-3 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва  кундузи 0/-5 даража совуқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон қор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made