Эртага Тошкентнинг тўртта тумани иссиқ сувсиз қолади

Жамият

image

Эртага, 4 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг тўртта тумани иссиқ сув таъминотидан узиб қўйилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, эртага, 4 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Олмазор ва Яшнобод туманларидаги айрим ҳудудларда иссиқ сув таъминоти ўчирилади. Бунга 1-ИМ қозонхонаси электр таъминотидан вақтинча узиб қўйилиши сабаб қилиб кўрсатилмоқда. 

Ҳокимликга кўра, ўчириш “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг режадаги ишлари билан боғлиқ. Иш 4 ноябрь куни соат 05:00 дан 18:00 гача амалга оширилади.

Иссиқ сувни ўчириш қуйидаги ҳудудларга таъсир қилади.

Юнусобод тумани: 

•  2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16, 17, 18, 19, Ц-2, Ц-4, Ц-5, Ц-6 мавзелари;
•  Бодомзор, Эргашев, Осиё, Ниёзбек Йўли, Амир Темур, Асомов, Аҳмад Дониш, Боғишамол, Муртазаев, Арипов кўчалари.

Олмазор тумани: 

•  Қорақамиш 1/1, 1/2, 1/3, 1/4, 2/1, 2/3, 2/4, 2/5, С-22, Ғофур Ғулом, Тахтапул, Себзор, Ц-17 /18 даҳалари;
•  Олмазор, Бобожонов, Қорасарой, Баланд, Абдураҳмонов, Сағбон, Ёлқин, Дадабоев, Ўразбоев, Юнусов, Мухбир, Келес йўли, Норазтепа кўчалари.

Шайхонтохур тумани: 

•  Зулфияхоним, Баҳор кўчалари;
•  Ц-12, Ц-15, Ц-16 даҳалари.

Мирзо Улуғбек тумани: 

•  Ц-1, Ц-2 даҳалари, 
•  Ҳамид Олимжон кўчаси.

“Иссиқ сув билан таъминлаш электр таъминоти қайта тикланганидан ва 4-ИМ қозонхонаси ишга туширилгандан сўнг (тахминан 5 ноябрь эрталабгача) амалга оширилади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Юнусобод Мирзо Улуғбек Яшнобод иссиқ сув Олмазор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг