Тожикистон Google’га солиқ жорий этмоқчи

Олам

image

Тожикистон Республикаси Солиқ қўмитаси мамлакат парламентига таклифлар тайёрламоқда. Унга кўра, тожикларга интернет хизматларини тақдим этадиган хорижий компаниялар ихтиёрий рўйхатдан ўтиши ва солиқ тўлашлари керак. Бу ҳақда кеча, 13 февраль куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Солиқ қўмитаси раҳбари Нусратулло Давлатзода маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, интернет орқали тожикистонликларга кўп пуллик хизматлар кўрсатилмоқда: электрон ўйинлар, фильмлар, китоблар, мусиқа, авиачипталарни сотиш, меҳмонхоналарни ижарага бериш ва бошқалар. Асосан, бундай хизматлар "ушбу йўналишдаги қонунчиликнинг номукаммаллигини ҳисобга олган ҳолда, солиқ идораларида рўйхатдан ўтмаган ва шу сабабли солиқ тўламайдиган хорижий компаниялар ҳусусан Google томонидан кўрсатилади".

Тожикистон солиқ қўмитаси раҳбарининг таъкидлашича, Россияда 2016 йилда қонунчилик даражасида Google, Apple, Microsoft, Facebook ва бошқа глобал интернет компанияларининг пуллик хизматларига ҚҚС киритилган. Шу билан бирга, 2019 йил 9 ойи давомида мамлакат бюджетига қарийб 60 миллиард рубль келиб тушган.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг