... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага Тошкентда ҳарбий вертолётлар байрамона парвоз қилади


21:36, 12.01.2018 Жамият
 5 527

Бугун ўтказилган тадбир сўнгида 6 дона ҳарбий вертолётлар иштирокчиларни олқишлаб, пойтахт кўчалари бўйлаб парвоз қилди.

Бугун, 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан Тошкентдаги “Наврўз” истироҳат боғида “Армия ва ёшлар” деб номланган ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди.
 
Унда 50 дан зиёд ҳарбий техника ва 200 дан зиёд қурол-аслаҳа намуналари намойиши, 600 нафардан зиёд ҳарбий хизматчиларнинг 80 дан зиёд ҳарбий техниканинг тантанали марш билан ўтиши, барча куч тузилмалари ҳарбий оркестрлари ва Қуролли Кучлар Марказий ҳамда Ички ишлар ва МХХ Чегара қўшинлари ашула ва рақс ансамбллари хонандаларининг концерт дастури, ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари, дала ошхонаси фаолияти намойиш этилди.
 
Тадбир сўнгида 6 дона ҳарбий вертолётлар иштирокчиларни олқишлаб, пойтахт кўчалари бўйлаб парвоз қилди.
 
Билдирилган таклифларга биноан мазкур фестиваль эртага, 13 январь куни соат 10.00 да ўша жойда такроран бўлиб ўтади.

Теглар:Ҳарбий вертолёт Мудофаа вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар