Эртага Тошкентда 8 та маҳаллада совуқ сув ўчирилади
Жамият 15 Апрель 18:38 2642
image

Тошкент шаҳридаги қатор маҳаллаларда олиб бориладиган таъмирлаш ишлари сабабли совуқ сув таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти Матбуот хизмати хабар берди.

Олмазор туманидаги айрим маҳаллаларда 17 апрель соат 9:00 дан 18 апрель соат 12:00 гача сув таъминоти тўхтатилади:

“Хончорбоғ” маҳалласида;

“Қорасарой” маҳалласида;

“Хасти имом” маҳалласида;

“Ҳазрати Имом” мажмуасида;

“Намуна” маҳалласида;

Мирпўлатов кўчасида;

Шимолий Олмазор кўчасида;

2- туғруқ мажмуасида

Шунингдек, 17 апрель 23:00 дан 18 апрель 05:00 гача яна бир неча маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади:

“Мирзо Ғолиб” маҳалласида;

“Чиғатой Оқтепа” маҳалласида;

“Университет” маҳалласида;

“Шифокорлар” маҳалласида;

“Сувсоз” ДУК  келтириладиган ноқулайлик учун узр сўрайди”, дейилади хабарда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 66
Рейтинг: 3.1
Теглар