... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага Telegram блокланиши мумкин


20:36, 12.04.2018 Технология
 12 514

Мессенжернинг фаолияти эртага ойдинлашади.

Аввалроқ, Telegram раҳбариятининг Россия федерал хавфсизлик хизматига махсус текширув кодларини бермаётгани сабабли Алоқа назорати бўйича Россия федераль хизмати мазкур иш юзасидан судга мурожаат юборганини хабар қилган эдик.
 
Бугун, 12 апрель куни ушбу масалага бағишланган суд мажлисида мессенжер раҳбарияти ҳали ҳам бу борада тегишли жавоб бермагани учун кечиктирмасдан Telegram’ни блоклаш ташаббуси илгари сурилган. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар қилди.
 
Маълум бўлишича, мажлисда Россия федерал хавфсизлик хизмати жорий йилнинг 6 апрель куни мессенжер расмийларидан ахборот ресурсларига кириш паролини қонунан талаб қилгани яна бир бор таъкидланган.
 
Томонларнинг хулосаларидан келиб чиқиб, Москва Таганск суди судяси Юлия Смолина эртага, 13 апрель куни Telegram’ни расман блоклаш иши кўрилишини маълум қилган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Telegram асосчиси Павел Дуров Россиядаги юзага келаётган можаролар сабаб Буюк Британия фуқаролигини олишни мўлжаллаётганини хабар қилган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:Telegram Павел Дуров суд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!