...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага республиканинг айрим ҳудудларида қор ва ёмғир ёғади


15:38, 03.01.2019 Бу қизиқ
 10 835

Жума куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 4 январь куни мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Марҳамат, танишинг.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+4, кундузи +6...+8 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, туман тушади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +2...+7 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсади, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +7...+12 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ёғиши кутилади.
 
Сурхондарё ва Қашқардарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +5...+10, кундузи +8...+13 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, ёмғир ёғади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи 0...+5 даража бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, туман тушиши кутилади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда ҳаво ҳарорати кечаси -10...-5, кундузи -5...0 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, қор ёғиши мумкин.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!