...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага республика бўйлаб қор ва ёмғир ёғади


17:02, 10.01.2019 Бу қизиқ
 10 117

Жума куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 11 январь куни мамлакат бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Марҳамат, танишинг.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи +3...+5 даража бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/сга етиб, ёмғир ва қор ёғиши кутилади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +2...+7 даража бўлиши кутилмоқда. 12-17 м/с тезликда шамол эсади, қор ва ёмғир ёғиши мумкин.
 
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи +2...+7 даража бўлади. 12-17 м/с тезликда шамол эсиб, ёмғир ва қор ёғади.
 
Сурхондарё ва Қашқардарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи +3...+8 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етиб, қор ва ёмғир ёғади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи -5...0 даража бўлиб, қор ёғади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда ҳаво ҳарорати кечаси -8...-3, кундузи -5...0 даража бўлади. Шамол тезлиги 12-17 м/сга етиб, қор ёғиши мумкин.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!