Хитой Эронга коронавирусга қарши кураш учун 290 минг долларлик гуманитар ёрдам юборди
Олам
−
11 Март 2020
6014Хитой Эронга мамлакатда тарқалган коронавирус эпидемиясини енгиш учун инсонпарварлик ёрдами юборди. Бу ҳақда ТAССнинг Яқин Шарқ тинчлигини ривожлантириш жамғармаси бош котиби Чэнь Синьхуэй маълум қилди.
"Эрон халқига коронавирус эпидемияси туфайли келиб чиқадиган қийинчиликларни енгиб ўтишга ёрдам бериш учун бизнинг жамғарма “Масофа дўстликка таъсир қилмайди” умумдавлат хайрия дастурини бошлади. Ушбу акция мамлакат аҳолиси ва кичик ҳамда ўрта бизнес вакилларидан ижобий жавоб олди. Биз Эрон халқига етказиш учун бошимиздан кечирган барча қийинчиликларга қарамай, 1,6 миллион юан (290 минг доллар) атрофидаги керакли маҳсулотни йиғиб олдик", деди ташкилот бош котиби.
Чэнь Синьхуэйнинг маълумотига кўра, 1 мингга яқин ҳимоя тўпламлари, тиббий ниқоблар, дезинфекциялаш воситалари ва бошқа маҳсулотлар Эронга топширилган.
"Кўплаб хитойликлар эронликларга ғамхўрлик қилишга ва уларга ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр", дея қўшимча қилди у.
Эрон коронавирус юқтирганлар сони бўйича Хитой ва Жанубий Кореядан кейин учинчи ўринда турибди. Мамлакатда ҳозиргача 8 042 нафар кишида коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилди Улардан 291 киши бу касаллик сабаб вафот этди.
LiveБарчаси